Матни равон

Жорий йилнинг 29-30 май кунлари Европа Кенгаши президенти Доналд Туск Тожикистон Республикасига расмий сафар билан келди њамда давлат олий органлари билан фойдали суњбатлар бараварида, Сарез кўли ва Дарвоз ноњиясига њам ташриф буюрди. Доналд Тускнинг расмий ташрифи Тожикистон Республикасининг Европа Иттифоќи билан фойдали муносабатлари йўлини янги тарихий босќичда кенгайтирди.

Журналист Бахтиёри Ќутбиддин сиёсий ва ижтимоий масалалар эксперти, Тожикистон Миллий университети халќаро муносабатлар факултети декани Холмањмад Самиев билан Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг Тожикистонга расмий сафари њошиясида суњбат ўтказди.

 

- Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг расмий ташрифини Тожикистон сиёсий ва дипломатик тарихида янги сањифа, дея аташ мумкинми?

- Албатта, янги тарихий босќичда Европа Кенгаши президенти муњтарам Доналд Тускнинг расмий сафари тожик дипломатияси тарихида янги сањифани очди. Гарчанд Европа мамлакатлари расмий намояндалари ва халќаро ташкилотлар рањбарияти мустаќилликнинг 27 йили мобайнида Тожикистон Республикасига кўп марта ташриф буюришган бўлишса-да, бироќ охирги сафар њассос геосиёсий босќичда дипломатик муносабатлар мустањкамланишида муњимроќдир. Устига-устак, ушбу сафар доирасида Доналд Туск Тожикистон Республикаси Њукумати душманларининг ахборот њужумлари оќибатида бошќача кўринган кўпгина ички сиёсий, ижтимоий, маданий, мафкуравий воќеиятларни яќиндан мушоњада ќилди ва вазиятни тўѓри англаб етди. Шу сабабли, бу ташрифни, шубњасиз, Тожикистоннинг Европа Иттифоќи билан дипломатик муносабатида янги сањифа, дея аташ мумкин.

- Доналд Тускнинг Тожикистонга сафари воќеиятини ќандай бањолайсиз?

- Доналд Туск матбуот анжуманида сафари Европа Иттифоќининг Марказий Осиё мамлакатлари учун янги стратегияси ќабул ќилиниши доирасига тўѓри келгани њамда Тожикистон Республикасига ташриф буюрган Европа Кенгашининг биринчи президенти сирасига киришини таъкидлади. Шу туфайли Доналд Тускнинг расмий ташрифи Европа Кенгашининг Тожикистон Республикаси билан мустањкам њамкорликларини баён этади. Дарвоќе, Тожикистон Республикаси Европа Иттифоќи, бошќа нуфузли минтаќавий ва халќаро ташкилотлар билан мустањкам њамкорликка эга њамда очиќ сиёсат доирасида дунёнинг барча мамлакатлари билан њамкорлик ќилади. Жумладан, Европа Иттифоќи Тожикистон Республикасининг муњим шерикларидан саналади. Бу нуќтани Европа Кенгаши президенти Доналд Туск Тожикистон Республикаси Президенти муњтарам Эмомали Рањмон билан мулоќотдан кейин матбуот анжуманида аниќ тарзда баён этди: «Тожикистон Европа Иттифоќи учун муњим ва стратегик шерик сифатида саќланиб ќолади». Шунингдек, Европа Кенгаши президенти Тожикистоннинг минтаќавий жойлашуви стратегик нуќтаи назардан муњим бўлиб, Тожикистон Республикасининг Европа ва Осиё ўртасидаги роли замонавий шериклик учун янги йўлларни очишини айтди. Шу сабабли,  Тожикистоннинг Европа Иттифоќи билан њамкорликлари янгича босќичга чиќмоќда њамда бу янги асосда кейинги ўзгаришларни кутиш мумкин.

- Сизнингча, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Рањмоннинг Европа Кенгаши президенти Доналд Туск билан мулоќоти доирасида миллий давлатчилик ташќи сиёсати истиќболига таъсир этувчи ќандай муњим масалалар муњокама ќилинди?

- Дастлаб шуни эслатиб ўтиш жоизки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муњтарам Эмомали Рањмон Европа Кенгаши президенти Доналд Тускни самимияту њамжињатлик фазосида кутиб олиб, мењмонни кутиб олиш маросимини давлат сафари талаблари ва таомилларига кўра амалга оширди. Яъни кутиб олиш маросими Фахрий горд ќўмондони рапорти, миллий мадњиялар янграши, аскарлар сафи ёнидан ўтиш, олиймаќом мењмоннинг Тожикистон давлат байроѓига эњтиром кўрсатиши, икки томон расмий њайъатлари билан танишувдан бошланиб, Фахрий горд ќисму бўлинмалари њарбий паради билан якунига етди. Сўнгра олий даражадаги мулоќот Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Рањмон ва Доналд Тускнинг ўзига хос учрашуви њамда кейин Тожикистону Европа Иттифоќи њайъатлари кенг музокаралари билан давом этди. Мулоќот чоѓида Тожикистон Республикаси ва Европа Иттифоќи ўртасидаги муносабатлар њозирги њолати ва истиќболлари муњокама ќилинди. Мулоќот чоѓида томонлар бир ќатор масалалар, жумладан,  Тожикистону Европа Иттифоќи сиёсий, иќтисодий ва ижтимоий њамкорликлари муњим масалалари, аввал имзоланган њужжатлар татбиќи, жумладан, Тожикистон ва Европа Иттифоќи ўртасида њамкорлик ва шериклик келишувини муњокама ќилишиб, Њамкорлик Кенгаши, Њамкорлик комитети ва уни ривожлантириш подкомитетлари, Сиёсий ва хавфсизлик диалоги, Инсон њуќуќи диалогининг муносабатларни мустањкамлашдаги ролини ижобий бањолашди.

- Албатта, минтаќавий хавфсизлик ва барќарорлик масалалари бугунги куннинг муњим мавзулари сифатида суњбат доирасидан четда ќолмади…

- Ња, мулоќот жараёнида минтаќавий хавфсизлик ва барќарорлик масалалари, жумладан, терроризмнинг салбий кўринишлари, унинг дањшатли оќибатлари, минтаќа ва жањонда диний-мазњабий терроризму экстремизм тарќалиши, наркоик моддалар ноќонуний муомаласи хатари ва ќурол-яроќлар контрабандасига ќарши биргаликда курашиш њаќида фикр алмашинди. Бундан ташќари, Европа Иттифоќи, хусусан, БОМКА ва КАДАП билан Афѓонистон чегарасидаги давлат чегараларини њимоялаш иќтидорини мустањкамлаш йўналишидаги њамкорликлар алоњида зикр этилиб, Афѓонистон шимолида террорчи гуруњларнинг йиѓилиши, Европа Иттифоќининг янада кўпроќ ёрдамлари воситасида чегара чизиќларини мустањкамлаш тадбирлари бундан кейин њам давом этишига ишонч билдирилди.

Њаммадан муњими, Европа Иттифоќи ва Европа Кенгаши президенти Доналд Туск турли тањдиду хатарлар билан юзма-юз турган минтаќавий хавфсизлик ва барќарорлик масалалари жиддийлигини яхши англаб етди њамда хавфсизлик мушкулликларини њал этиш ва давлат чегараларини њимоялаш йўлида устувор ќадам ташлади.

- Кечирасиз, учрашув чоѓида минтаќадаги сиёсий исломдан ибтидо олувчи диний-мазњабий экстремизм ва терроризм мавзуси томонларнинг (Доналд Туск ва Тожикистон Республикаси Њукумати назарда тутиляпти) бевосита диќќат марказида бўлдими?

- Минтаќадаги диний-мазњабий экстремизм ва терроризм кўпроќ сиёсий исломга алоќадор бўлган бугунги куннинг њассос мавзуси сифатида минтаќа хавфсизлигу барќарорлиги масалалари њошиясида муњокама ќилиб ўтилди. Европа Кенгаши президенти минтаќада сиёсий ислом ниќоби остида пайдо бўлган ва нуфузга эга бўлишни истовчи диний-мазњабий терроризму экстремизм масалаларига доир жиддий маълумотга эга њамда баъзи минтаќавий ва халќаро ќудратлар томонидан йўлга ќўйиладиган сиёсий дастурлардан хабардор эканлиги аниќ. Бундан ташќари, сиёсий ислом ниќоби остида минтаќалар хавфсизлиги ва барќарорлигини савол остида ќолдираётган мазњабий жањолатпараст ва экстремистик гуруњларга ќарши кураш њам Европа Кенгаши президенти иш дастурида ўз ўрнига эга њамдаЕвропа Кенгашининг юќори органларининг бу йўналишда биргаликдаги курашни минтаќа ва жањон барќарорлиги омили билишлари Доналд Тускнинг расмий сафари ютуќлари сирасига киради.

- Маълумки, Европа Кенгаши президентининг Тожикистонга расмий сафари оммавий ахборот њамдамустаќил  ахборот-тањлилий воситаларида кўп муњокама ќилинди. Бу њаќда ќандай фикр билдирасиз?

- Европа Кенгаши президенти сафари натижаларидан маълумки, Европанинг Њукумат ва дипломатик тузилмалари бу сафардан ќониќиш изњор этиб, унинг натижаларини њар иккала томон учун ижобий бањолашди. Бошќа доиралар ва хусусан, нањзат террорчи ташкилоти ниќоби остида яширинган баъзи экстремистик ахборот воситалари учун европалик сиёсатчи Доналд Тускнинг сафари ташвиш боисига айлангани табиийдир. Улар бу сафардан бошќа нарсани кутишганди, аммо уларнинг ниятлари амалга ошмади. Шу сабабли, ахборот агентликлари ва ижтимоий тармоќларда кескин танќидий маќолалар пайдо бўлди. баъзи сайтлар, экстремистик ахборот агентликлари ва ижтимоий тармоќлари маќолаларида Доналд Туск Тожикистонда инсон њуќуќи њолатини ошкору танќидий муњокамасини киришмагани ва куннинг бу доѓли масаласини эътиборга олмагани њаќида сўз юритилди. Европа сиёсий рањбарининг бу турдаги мулоќотини хорижий танќидчилар, жумладан, нањзатчилар Марказий Осиёда Европа мавќеини мустањкамлаш мавзусига алоќадор деб билишади њамда шу асосда Туск Марказиё Осиёда муносабатларни мустањкамлаш учун эркинликларни поймол этувчи рањбарлар билан муносабатни ёмонлашни истамайди, деган хулосага келишди. Шу тартибда Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг Тожикистонга ташрифини миллатга ќарши гуруњлар ѓаразли, дея бањолашди.

- Нањзат (Тожикистонда фаолияти таќиќланган Ислом тикланиш партияси назарда тутиляпти), менимча, бу масалада бошќалардан кўпроќ ранжиган, шундай эмасми?

- Албатта, нањзат рањбарияти ва унга тегишли доиралар мулоќотнинг бундай тус олишидан шок њолатига тушишди њамда улар Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг расмий сафари Тожикистон Республикаси давлати ва Њукумати учун самарали охирига етишига асло ишонишмаганди. Тожикистон миллий паймони ўзбошимча ташкилотини ташкил ќилган нањзат элитаси ва унинг маслакдошлари Европа сиёсий рањбари улар истакларини амалга оширишлари ва минтаќада нуфуз пайдо этиш йўлини кенгайтираётганлигидан ќониќиш билдиришарди. «Демократик», «парламентаризм», «секуляризм», «либерализм» ва бошќка тушунчалардан суиистеъмол ќилиш Тожикистон Республикаси Њукуматига ќарши бўлган баъзи хорижий сиёсий гуруњлару ташкилотларнинг њар кунлик ишига айланиб ќолган. Юќоридаги тушунчалар ниќоби остида улар Европада ўзларини демократик тузум тарафдори ќилиб кўрсатиш њамда ѓарбнинг ќудратли ташкилоту давлатлари уларни ќўллаб-ќувватлашини исташади. Жумладан, Европа Иттифоќи ва ЕХЊТга шикоят ќилиш Европада тожик мухолифларининг силсила дастурларидан њисобланади. Бироќ, мушоњада ќилганимиздек, Тускнинг сафари манфаатпараст гуруњлар фойдасига иш бермади ва Европа сиёсий рањбари Тожикистондан Европага яхши таассуротлар билан ќайтди. Хорижий мустаќил ахборот агентликлари Тожикистон Њукуматига мухолиф у ёки бу гуруњ манфаатига Доналд Туск сафари њаќида анќидий маќолаларни ёритгани њамда уни демократияни ривожлантириш ва умуминсоний ќадриятларни њимоялашга ањамият берилмаган ташриф сифатида бањолаётганликлари воќеий кўзга ташланади. Эњтиёжлар ќондирилмагандан кейин танќидлар кўпаяди. Бизнингча, мамлакат ташќарисида ўзларини мухолифлар, дея атайдиган манфаатпараст тожик гуруњларининг кескин танќидлари формуласи шудир.

- Нањзат ва њозир зикр этилган гуруњлар халќаро ташкилотлар, Европа Иттифоќи ва Европа Кенгаши президенти шахси њимоясига таянишадими?

- Аслида, Тожикистон миллий паймони ёлѓон коалицияси бошида турган Тожикистон Республикаси Њукуматига ќарши мухолиф номли гуруњлар нуфузли халќаро ташкилотлар ва таъсир ўтказувчи ѓарб сиёсий иттифоќлари њимоясига эњтиёжлари бор њамда хорижий ќўллаб-ќувватлашлар доирасида ўз фаолиятларини жонлантиришади. Бундан ташќари, улар ѓарблик юксак маќомли идоралар сиймосида демократия армонларини ушатувчи њомийларни кўришади ва бу ѓарбликлар уларнинг тўсиќларсиз фаолият юритишлари, инсон њуќуќлари таъмини, ќонунлар ижроси ва эркинлари йўлида сиёсий паёмлар, изњоротлар тарќатишларига кўмаклашиб турадилар. Аслида нањзат мухолифларининг мафкураси демократик ќадриятларга ќарама-ќарши бўлиб, нањзат рањбарияти либерал ва демократик ќадриятлардан сиёсий маъракаларда мафкуравий ва сиёсий ќурол сифатида фойдаланишади њамда эркин фикрлилик ва дунёвийликни мадњ этиш фаќатгина мухолифлар маќсадига етиш воситасидир, холос. Шу сабабли, нуфузли халќаро ташкилотларга таяниш мухолиф гуруњлар учун жудаям зарур. Афсуски, баъзи нуфузли халќаро ташкилотларнинг икки стандартли сиёсати радикал гуруњлар минтаќада нуфуз пайдо ќилиши ва хатару беќарорлик кенгайиши боисига айланган.

- Хориж инсон њуќуќи масалалари бўйича баъзи экспертлари Тожикистонда 2015 йилдан кейин демократик ќадриятлар сусайиши ва эркинликлар чекланиши кўзга ташланади, деган фикрдадирлар. Бироќ Европа Кенгаши президенти Доналд Тускнинг суњбатлари уларнинг бу иддаоларини шубњали кўрсатади. Шундай эмасми?

- Фикрингизга ќўшиламан. Бундай дунёќараш ва фикр-андишага эга бўлган шахслар нањзатни етакчи куч сифатида кўрсатмоќчи бўлишади ва уни мамлакатдан ташќарида реклама ќилишади. Бу янгилик эмас. Йиллар мобайнида мамлакат ичкариси ва хориждаги бир ќатор мустаќил экспертлар ушбу нуќтаи назарда эдилар ва њозир њам шундай. Мамлакат сиёсий фазосида нањзатнинг бўлиши Тожикистонда фикрий тартибсизликлар, мазњабий иддаолар пайдо бўлиши ва ижтимоий тармоќларда таассубнинг нуфуз пайдо ќилишидан бошќа ќандай мушкулни њал ќилди? Нањзатнинг мамлакат  сиёсий сањнасидан йироќлашишига нањзатнинг ўзи сабабчи бўлди. Ўзини билимдон кўрсатишлар, ўтакетган иддаолар, риёкорлик ва нињоят давлат тўнтарувига уриниш нањзат партиясини эгри йўлга бошлади њамда фаолиятининг таќиќланишига сабаб бўлди. Сайловлар ва улар шаффофлиги њаќида шуни айтиш жоизки, тўрт йил илгари парламент сайловида нањзат партияси зарурий овозни ололмади ва парламентдаги ўз ўрнини ќўлдан чиќарди. Сайлов жараёнини минтаќа ва халќаро нозирлар назорат ќилишди њамда ўша даврда республика сиёсий маъракаларини демократик воќеий сайловлар меъёрлари талабларига мувофиќ, дея бањолашди. Албатта, сиёсий тадбир (парламент сайлови назарда тутиляпти) ўтказилиши чоѓида камчиликлар њам мавжуд бўлиб, бу табиий њолдир. Аммо, умуман, Тожикистондаги сайлов яхши ўтди ва халќ ва сайловчиларнинг зарурий овозларини олган шахслар мамлакат парламентига йўл топишди. Агар нањзат номзодлари мажлисга йўл тополмаган бўлса, бунда ким айбдор?

- Европа сиёсий рањбари ўз расмий сафари доирасида Сарез кўлини бориб кўрди ва диёримизнинг бетакрор табиати билан танишди. Шунингдек, Европа Кенгаши президенти хушманзара Дарвоз ноњиясига ташриф буюриб, турли ижтимоий табаќа намояндалари билан самимий мулоќот ўтказди. Бундай учрашувлар Европа сиёсий рањбарининг Тожикистон халќи ва унинг бетакрор табиатига нисбатан фикрини ўзгартириши шубњасиз…

- Албатта, ўзгартиради. Доналд Туск нафаќат Сарез кўлини бориб кўрди, балки дунёда тоза сувнинг энг катта манбаларидан бўлиб, бетакрор табиатга эга бўлган Сарез кўлига ташриф чоѓида Тожикистоннинг катта сув захираларига юќори бањо бериб, диёримизнинг гўзал ва бетакрор табиатини табиатнинг буюк хазинаси, дея атади. Доналд Тускнинг расмий сафарига асосланган батафсил телевизион дастурда Европа сиёсий рањбарининг диёримиз бетакрор табиати, Тожикистоннинг мусаффо сув манбаи эканлиги, Давлат бошлиѓининг сайёрада сув муаммоларига тегишли масалалардаги ташаббуслари ва халќни ичимлик суви билан таъминлаш њаќидаги таассуротлари изњор этилди. У Сарез кўли томошасидан кейин ўз таассуротларини шундай баён ќилди: «Агар бу нодир кўлга назар ташласак, энг аввало, табиатнинг бебањо неъмати – сувни кўрамиз. Биз сувдан самарали, устувор фойдаланишимиз ва истеъмол ќилишимиз керак. Зеро, табиатнинг бу неъмати муњим бойлик њисобланади. Њаќиќатдан њам, Тожикистоннинг бу бойлиги дунёнинг бошќа биронта давлатида йўќ. Тоза-ю мусаффо сув ва хушманзара табиат, албатта, њар бир томошабинни ўзига жалб этади. Тоѓлар орасида яширин хазина бўлиб, инсониятга нажот баѓишлайди…»

Сафар давомида Европа Кенгаши президенти Доналд Туск Дарвоз ноњиясининг Аёллар ќасри ва «Чорчаман» истироњатгоњини бориб кўрди. Аёллар ќасрида њунармандлар фаолияти ва улар ќўл мењнатлари мањсулоти таништирилди. «Чорчаман» истироњатгоњида бўлса, миллий таомлар ва мамлакатнинг ушбу тоѓли ноњияси ањолиси њунарлари кўргазмаси ташкил ќилинган эди. Ташриф чоѓида мењмонлар њайъати мамлакатнинг бу минтаќасининг кўркам мавзелари-ю чашмалари томошасидан њаловат олишиб, жаннатмакон Тожикистон ва унинг зањматкаш халќи њаќидаги таассуротлари ўзгарди. Мамлакат сиёсий, ижтимоий, маънавий, њунармандчилик, ижодий ва маданий вазиятини ўз кўзи билан кўриш ташриф буюрувчиларнинг давлатимизга нисбатан фикрини ўзгартирди. Ахборот воситалари ва телевидение дастурларида Европа сиёсий рањбарининг фикри ўзгарганини аниќ кўриш мумкин эди.

- Баъзан оммавий ахборот воситаларида Тожикистон Њукумати ва халќаро ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликлар њаќида гап кетади. Бу келишмовчиликлар Европа Иттифоќи ва европалик сиёсий рањбарлар билан њам боѓлиќ бўладими?

- Ќайд ќилиш жоизки, оѓзаки келишмовчиликлар баъзан пайдо бўлади, бироќ Тожикистон ва Европа Иттифоќи ўртасида њеч ќандай муаммо мавжуд эмас. Сўнгра муњим масалалар билан боѓлиќ фикр алмашишлар ва мунозара-ю суњбатлар њамиша халќаро ташкилотлар ва давлатлар рањбариятлари фаолияти асосида турган њамда бугунги шароит њам бу ќоидадан истисно эмас. Бањсу мунозаралар ва танќидлар демократиянинг ривожланишига њисса ќўшади. Бундан ташќари, Европа сиёсий рањбари Доналд Туск жанобларининг ташрифи мавзусига баѓишланган матбуот анжуманида ОАВ намояндалари олдида Давлат бошлиѓи Эмомали Рањмон Тожикистон Республикаси ва Европа Иттифоќининг яхши ва дўстона алоќалар давлатимиз мустаќиллиги даврида тенгњуќуќлилик, ўзаро тушуниш, бир-бирига эњтирому ишонч ва томонлар манфаатларига риоя этиш асосида йўлга ќўйилиб, жањоннинг бу нуфузли ташкилоти бугун Тожикистоннинг халќаро майдондаги муњим шерикларидан бири њисобланишини таъкидлади. Шунингдек, Тожикистон ва Европа Иттифоќи ўртасида бир ўн йил илгари имзоланган њамкорлик ва шерикчилик келишуви асосида томонлар робиталари мустањкамланиб, кенгайиб бормоќда. Тожикистон узоќ муддатли ва устувор тараќќиёту йўл ва воситаларини белгиловчи 2030 йилгача давр учун миллий тараќќиёт стратегияси доирасида Тожикистон Республикаси Европа Иттифоќини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараќќиёт дастури бараварида муњим шерик сифатида бу стратегия татбиќида кўришни истайди. Бошќача ќилиб айтганда, Тожикистон давлати Европа Иттифоќининг Марказий Осиё мамлакатлари учун жорий йилда ќабул ќилинадиган янги стратегиясини самимий ќабул ќилади.

Масъулият билан шуни айтиш мумкинки, Европа Иттифоќи ва Тожикистон Республикаси Њукумати ўртасида њеч ќандай тушунмовчилик мавжуд эмас. Европа сиёсий рањбари мулоќоти ва мамлакатимизга ташрифи бу нуќтани яна бир марта исботлаб, Тожикистон давлати ва Европа Иттифоќи бирдамлиги масалаларида ўзаро тушунишларини кучайтиради.

- Мухолиф томон Тожикистонда инсон њуќуќий поймол этилиши, сўз ва виждон эркинлиги заминасида чекловлар кўзга ташланишини иддао ќилади. Мухолифлар Европа Кенгаши президенти Туск жанобларидан айнан шу масалада ќўллаб-ќувватловни кутишганди. Уларнинг бу фикрлари ќай даражада тўѓри?

- Номигина мухолиф бўлганлар хорижда сиёсий имиж пайдо ќилиш ва фаол сиёсий куч сифатида танилишлари учун сўз эркинлиги ва инсон њуќуќи мавзусига эътибор ќаратишади. Чунки Европада инсон њуќуќи ва инсон эркинликлари заминасида жиддий дастурлар амалга оширилиши њамда бу йўналишда катта маблаѓлар ўтказилишини билганликлари учун бундай мавзуларни кўтаришни интилишади ва шу њисобдан кун кўришади. Аммо Тожикистонда инсон њуќуќи ва эркинликлари њолатини Европа сиёсий рањбари ўз кўзи билан кўрди. Албатта, ушбу масалада Тожикистон њеч ќандай муаммога эга эмас ва ќонун юз фоиз ижро этилади, демаймиз. Мушкуллик њам мавжуд ва Њукумат бу йўналишдаги камчиликларни бартараф этиш учун њаракат ќилмоќда. Бошќа нуќта шуки, жамиятимиз муаммони њал этишда Њукумат билан жуда кам њамкорлик ќилади ва баъзан фуќаролар томонидан бетарафлик ушбу муаммони оширади. Агар мухолифлар виждон эркинлиги деб бир нечта ноќонуний масжиднинг ёпилиши ва ё бир неча нафар нањзатчи жиноятчининг мањкамага тортилганини назарда тутишган бўлса, ќаттиќ хато ќилишади. Виждон эркинлиги шу маънодаки, бир инсон мавжуд ќонунлар доирасида алоќаси бўлган њар бир аќида ва мазњабга эргашади ва бошќа аќидага мажбурлаш асло мумкин эмас. Аммо мазњабий доираларимиз ва хусусан, муњофизакор ва мутаассиб руњонийларимиз ўз аќидаларини сингдиришга уриншади њамда уларга ќарши аќидада бўлган шахсларни кофир, дея ёмонотлиќ ќилишади. Виждон эркинлиги шуми? Ёки виждон эркинлиги фаќат мусулмонлар ва њанафий мазњабига татбиќ этиладими? Бошќа мазњабу аќидаларга майли бўлганлар мавжуд ќонун доирасида тенг њуќуќдан бањраманддирлар. Шунинг учун, Тожикистон Республикаси Конституцияси мартаба-ю маќоми, дину мазњаби ва миллатидан ќатъий назар, барча фуќароларна баравар билади. Ёлѓондан диндорлик ва таќводорлик ќилмасдан, ушбу меъёрларга амал ќилиш керак эди. Афсуски, бизнинг муњитимизда диндорлик риёкорлик билан эгизак маъно касб этиб, њар риёкор диндордир ва ўзини бошќалардан устун кўради.

Бахтимизга Европа Кенгаши президенти Доналд Туск давлатимиз ва мамлакатимиз воќеиятидан яхши хабардор бўлиб, бундан кейин њаќиќатни бузиб кўрсатувчиларнит яхши танийди.

- Сизнинг суњбатингиздан Европа Кенгаши президентининг Тожикистон Республикасига расмий сафари омадли бўлди, деган маъно келиб чиќади…

- Ња, Европа Кенгаши президентининг Тожикистонга расмий сафари омадли бўлди. Мењмонни юќори даражада кутиб олиш, мулоќоту учрашувлар ташкил этиш, Сарез кўлига сафар, Дарвоз ноњиясига ташриф, халќ њунармандчилиги мањсулотлари, маданий жамоатчилик намояндалари билан танишув, диёрнинг бетакрор табиатини томоша ќилиш ва нињоят,  расмий сафардан ажойиб таассурот Европа Кенгаши президентини Тожикистоннинг ёрќин келажагига ишонтирди. Бундан ташќари, Туск жаноблари омадли дипломат сифатида Тожикистон Республикасига самарали сафар уюштирди њамда сиёсий рањбарият ва ижтимоий табаќалар билан мулоќоту учрашувларини узоќ ваќт эслаб юради. Бунинг ортидан, ушбу сафар янги тарихий босќичда Тожикистон ва Европа Иттифоќининг икки томонлама муносабатларини ривожлантириш учун ќулай асос яратади.

- Мазмунли суњбатингиз учун миннатдорман.

- Рањмат.

2019 йил  7 июн.

https://publizist.ru/blogs/111153/31797/-?fbclid=IwAR3WFzGvFqfSHRM0jPU_WDhDV_dswD8Ah0eyr547hh23hzkrVEwNHyCWHBs

Шарҳ додан


Защитный код
Нав кардан

Сомонаҳои расмӣ



Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон


МИҲД вилояти Суғд

Эълонҳо

  • 1
  • 2

Муроҷиат намоед!

ТЕЛЕФОНИ БОВАРӢ ДАР МИҲД Ба маълумоти сокинони шаҳру шаҳракҳо расонида мешавад, дар мақомоти иҷроияи ҳокимияти давлатии...

29 Авг 2018

БА ДИҚҚАТИ РОҲБАРОНИ КОРХОНАВУ МУАССИСА, ИДОРАВУ ТАШКИЛОТ, СОҲИБКОРОН ВА САХОВАТМАНДОН

Маблағҳои хайриявии худро барои дастгирии маъюбон, шахсони барҷомонда, ниёзмандон ва ободонии маҳал ба суратҳисоби зерин...

29 Авг 2018

Мо дар Фейсбук

Ташрифкунандагон


mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterИмрӯз:1764
mod_vvisit_counterРӯзи гузашта:2111
mod_vvisit_counterҲамин ҳафта:14959
mod_vvisit_counterҲафтаи гузашта:16084
mod_vvisit_counterҲамин моҳ:48897
mod_vvisit_counterМоҳи гузашта:79522
mod_vvisit_counterҲамагӣ:1988981

Райъпурсӣ

Сомона чи хел аст?