zoofirma.ru

Сизга маълумки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг кўрсатма-ю топшириқлари ижроси мақсадида 2018 йилнинг 15 сентябридан Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида қонун устуворлиги, жамият тартиботи, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний қурол-яроқларни мусодара қилиш, қидирувда бўлган жиноятчиларни қўлга олиш ва органга олиб келиш, ўқотар қуроллар, наркотик моддаларни ноқонуний сақлаш ва фойдаланишга доир жиноятларни ошкор этиш ва олдини олиш йўлида идоралараро штаб амал қилмоқда.
Жорий йилнинг 11 октябригача уюшган жиноий гуруҳлар саркардалари ва вилоят шаҳру ноҳиялари, хусусан, Хоруғ шаҳри алоҳида шахсларидан 135та ўқотар қурол, жумладан: 57та «Калашников» автомати, 2та пулемёт, 2та гранатомёт, 1та зенит комплекси, 27та тўппонча, 8та карабин, 29та «ТОЗ» ўқотар қуроли, 1та хорижда ишлаб чиқарилган қурол ва 2686дан зиёд уруш лавозимотлари, чунончи, 500 грамм портловчи модда мусодара қилинди.
Қидирувда бўлган 21 нафар жиноятчидан 11 нафари ўз иқрорлик аризалари билан ҳуқуқ муҳофазаси органларига келишди. Улар орасида фуқаролар Акимбеков Акимбек Азизмамадович, Бозоров Комрон Ватаншоевич, Мирзоев Фируз Маҳмудхонович, Шейхов Пулод Тиллоевич, Каримбеков Рустамбек Давлатбекович, Некқадамов Шертан Саидқадамович, Болиев Шоҳғариб Додхудоевич, Худоназаров Некруз Ғуломалиевич, Ҳамиди Ташриф ва Давлатқадамов Музаффар Имомназаровичлар бор. 
Ҳалигача расмий қидирувда бўлиб, органга келмаган шахсларга қонунда кўзда тутилган енгиллиштирувчи ҳолатлардан фойдаланган ҳолда, ҳуқуқ муҳофазаси органларида ҳозир бўлишлари яна бир марта таъкидланади. Чунки белгиланган муддат охирига етгандан кейин пушаймонлик ҳеч қандай фойда келтирмайди. 
Шу билан бирга, 2018 йилнинг 2 октябрида Тожикистон Республикаси Давлат миллий хавфсизлик комитетининг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги бошқармаси ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиши натижасида Афғонистон Ислом Республикасидан Тожикистон Республикасининг ТБМВнинг Шуғнон ноҳиясига кўп миқдорда қурол-яроқлару уруш лавозимотлари ва наркотик моддаларни ўтказишни мақсад қилган Афғонистон Ислом Республикаси ва Тожикистон Республикаси Шуғнон ноҳияси уюшган жиноий гуруҳлари аъзоларининг жиноий амаллари ошкор этилди ва олди олинди. 
Шуғнон ноҳияси Поршнёв қишлоқ жамоати Барчид чегара ёнидаги минтақасида уюшган амалиёт ва тўқнашувлар натижасида контрабандистлар туннинг қоронғусидан фойдаланиб, ҳодиса жойидан қочиб кетишди. 
Ҳодиса жойини назардан ўтказиш чоғида ичида 4та «Калашников» ўқотар автомати ва 25 килограмм гиёҳванд модда, жумладан, 10 килограмм героин, 13 килограмм ҳашиш ва 2 килограмм афюн гиёҳванд моддаси бўлган 2та юк халтаси топилиб, мусодара қилинди. 
Штаб қайта текширилган маълумотига биноан, Шуғнон ноҳияси ва Хоруғ шаҳрининг уюшган гжиноий гуруҳлари айни пайтда Афғонистон Ислом Республикаси ва бошқа минтақалардан қурол-яроқ, уруш лавозимотлари ва наркотик моддаларни киритишга ҳаракат қилишмоқда. Шу туфайли бундай жинояткорона амал вазиятни мураккаблаштириши ҳамда бундай жиноят ташкилотчиларига нисбатан қонуний чоралар қабул қилиш жараёнини воқеийликка яқинлаштириши қатъий таъкидланади. 
Идоралараро штаб фаолиятининг бошқа йўналиши транспорт воситалари ҳаракатини қатъий тарзда тартибга келтириш ва қоидабузарликларни орадан кўтаришдан иборат. 
Мақсадли тадбирлар ўтказилиши натижасида йўлда ҳаракатланиш қоидабузарлигининг 2468та далили ошкор қилинди. Жумладан, 27та транспорт воситаси ноқонуний шишани қорайтириш, 40та транспорт воситаси давлат рақамисиз ва бегона рақамда, транспорт воситасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқаришнинг 10 ҳолати, тез суръатда ҳаракатланишнинг 110та далили, милиция ходими талаботига итоат қилмасликнинг 27та ҳолати, 5та мастлик ва 2249та бошқа қоидабузарликлар ошкор этилиб, ҳужжатлаштирилди. 
Қайд қилиш жоизки, аксарият фуқаролар ўзларининг ноқонуний ҳаракатларидан зарур хулоса чиқариб, шахсий транспорт воситалари эгалари 203та шишаси қорайтирилган автомашинани ихтиёрий равишда тозалашди. 
Шунинг бараварида, шишаси қорайтирилган, давлат қайд рақамисиз транспорт воситалари эгалари ҳалигача мавжуд бўиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузишиб, Хоруғ шаҳри аҳолиси саломатлигига хавф туғдиришади. 
Шундай жиноят билан жорий йилнинг 2 ва 6 октябр кунлари Хоруғ шаҳри фуқаролари – Имомназаров Соҳибназар Султонназарович шишаси ноқонуний қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш, итоат қилмаслик, қаршилик кўрсатиш ва жанг лавозимотлари(2та пичоқ ва 1та граната)ни олиб юриш, Додихудоев Муслим Ризвоншоевич ва Музаффаров Соҳибмамлюк Имомназарович шишаси ижозатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш, итоат қилмаслик ва милиция ходимларига қаршилик кўрсатиш жиноятлари билан қўлга олиниб, уларга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 195-моддаси, 1-қисми ва 328-моддаси, 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилиб, номлари зикр этилган шахслар дастлабки маҳкумликда туришибди. 
Идоралараро штаб томонидан бугунги кун ҳолати бўйича банкларга қайтарилмаган кредит маблағлари, умуман, 71 миллион сомонийни ташкил қилиб, шундан «Ориёнбонк» ОҲЖга 1 миллион 338 минг 671 сомоний, «Амонатбонк»ка 4 миллион 414 минг 916 сомоний, «Биринчи кичик молиявий банк»ка 3 миллион 81 минг 132 сомоний, «Агроинвестбанк»ка 13 миллион 191 минг 271 сомоний, «Тожиксодиротбанк»ка 48 миллион 953 минг 488 сомоний тўғри келиши аниқланди. 
Зикр этиш жоизки, шу пайтгача жиноятчи шахслар ва алоҳида фуқаролардан кўп сонли ўқотар қуроллар ва жанг лавозимотлари ноқонуний тарзда сақланаётган бўлиб, бунинг оқибати яхши эмас. 
Шунингдек, алоҳида шахслар томонидан йўлда ҳаракат қоидаларини бузиш ва бошқа қонунбузарликлар қайдга олинади. 
Идоралараро штаб белгиланган муддатда барча қурол-аслаҳалар топширилишини қатъий талаб қилади. 
Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, хусусан, Хоруғ шаҳрининг шарафли халқи вилоят ҳуқуқ муҳофазаси ва тартиботи тузилмалари томонидан бирон кўча, қишлоқ, маҳаллада тинч фуқароларга нисбатан амалиёт ўтказилмаслигини аниқ билишлари керак. 
Хоруғ шаҳри аҳолиси уларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланишига ишонишлари керак. Фуқаролар уюшган жиноятчи гуруҳлар саркардаларининг асоссиз ва бемаъни иғво-ю ёлғонларига ишонмасинлар ҳамда ўз ишу фаолиятларини кўнгиллари тўқ ҳолда давом эттиришлари керак. 
Уюшган жиноий гуруҳлар саркардалари ва аъзолари, алоҳида шахслар томонидан қурол-яроқлар ва жанг лавозимотлари охиригача топширилмаган ҳолатда уларга нисбатан амалдаги қонунларга биноан кечиктирилмас чоралар амалга оширилади. 
Шунингдек, белгиланган назорат нуқталарида Давлат автомобил нозирлиги ходимларига итоат этмаслик, ўзлари билан ўқотар қуроллар, ёндирувчи(Молотов коктейли), портловчи моддаларни олиб юриш, тўсиқлар яратиш ва давлат органлари намояндаларини таҳқирлаш, тегишли тузилмалар фаолиятига аралашишга ҳаракат қилиш ҳолатларида бундай шахсларга нисбатан Тожикистон Республикаси қонунчилиги талабларига биноан қатъий чоралар кўрилади.
Азиз ватандошлар ва Хоруғ шаҳрининг ҳурматли фуқаролари, биз Сизнинг юксак маданияту маърифатингизга ишонган ҳолда, жорий йилнинг 15 октябригача охирги ноқонуний қурол-яроқлар органларга топширилиши, қидирувда бўлган жиноятчилар ҳуқуқ муҳофазаси органларида ҳозир бўлишлари, вилоят аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш, жамият тартиботини жорий қилиш ва келгусида мавжуд қонунлар доирасида амал қилишга ҳисса қўшишларига умид қиламиз.